Хоразмдан Паҳлавон Маҳмуд издошлари етишиб чиқади

16:34 07 Сентябр 2023 Жамият
575 0

Кейинги йилларда қадимий қадриятимиз саналган, хусусан инсондан кучли ирода, жасурлик ва юқори жисмоний тайёргарликни талаб этувчи миллий спорт тури бўлган курашни кенг оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида кураш бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар уюштирилмоқда. 2017 йилда Осиё Олимпия кенгаши томонидан “Кураш” миллий спорт тури тарихда илк бор ХVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Ўзбек курашини 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Кеча Кураш миллий спорти кунига бағишлаб, Хива шаҳрида беш ташаббус доирасида Бош прокурор кубоги мусобақаларининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

— Бугунги кунда Халқаро кураш ассоциациясининг байроғи дунёнинг кўплаб спорт мажмуалари узра ҳилпираб, ўзбекча “ҳалол”, “чала”, “ёнбош” сингари сўзлар баралла янграётгани бизга чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди, — дейди кураш спорти фахрийси Раҳимбой Шержонов. — Бугунги мусобақада ҳам қизғин кечган беллашувлар кураш ихлосмандларига ҳаяжонли лаҳзаларни ҳадя этди. Ушбу ёш полвонларимиз орасидан полвонлар пири – Паҳлавон Маҳмуд бобомизнинг муносиб ворислари етишиб чиқиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришига ишончим комил!

Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер