Хоразмда туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинади
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини маълум қилди.
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади.
Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади.
Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.
Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг