Хоразмда қурилиш материалларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “A.q.” хусусий корхонаси ҳамда “KН.G.”МЧЖдан қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилганликлари, шунингдек ушбу субъектлар томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 56,1 млн сўм ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг