Хоразмда ўқитувчи ўқувчиларни аёвсиз калтаклади

12:43 24 Май 2024 Жамият
375 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи  дарс пайтида ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, уларни аёвсиз калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изоҳ берди

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 23 май куни Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Ўқитувчи мазкур синфнинг икки нафар ўқувчисига ўзаро гаплашиб ўтиргани учун танбеҳ бериб, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер