Хоразмда ЙТҲда ҳеч ким шикастланмаганлиги бўйича ҳужжат тўғрилаб бермоқчи бўлган шифокор пора билан ушланди

17:01 08 Март 2022 Жамият
1183 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ДХХнинг Хива шаҳар бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч ТТБ марказий поликлиникаси шифокори А.С. фуқаро Т.нинг бошқарувидаги автотранспорт воситасида содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳеч кимга шикаст етмаганлиги бўйича ҳужжатларни унинг фойдасига ҳал қилиб, бу боради текширув ҳаракатларини ўтказаётган ИИБ терговчисини уни жавобгарликка тортмасликка кўндириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер