Хоразмда 30 та янги автобус йўналишларга қўйилди
Хоразм вилояти туман ва шаҳарларида аҳолининг жамоат транспортига бўлган талабини қондириш, автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида “Автотранс Хоразм” унитар корхонасига 30 та ISUZU русумли автобус сотиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан Ҳазорасп тумани аҳлига ўзига ҳос байрам туҳфаси сифатида янги сотиб олинган автобуслардан 20 таси “Хазорасп-Хива”, “Ҳазорасп- Питнак” йуналишларига жойлаштирилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
“Ҳазорасп- Питнак” автобус қатновининг йўлга қўйилиши Ҳазорасп тумани Эркин иқтисодий зонасидаги ишлаб чиқариш корхоналари ишчи-хизматчилари учун айни муддао бўлди.
Автобуслар йўналишларга қўйилиши билан ҳар куни қўшимча равишда 5000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Қолаверса, корхонада 50 та янги ишчи ўрни яратилди.
Ҳозирда сотиб олинган автобуслардан 10 тасини Хива шаҳри ва Ҳазорасп тумани ички йўналишларига қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг