Хонқа туманида тадбиркорнинг мулкини қўлга киритган фирибгар аниқланди

11:14 12 Апрель 2022 Жамият
757 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ТИФ “Миллий банк” АЖ Хоразм вилояти филиалининг мурожаатига асосан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Д. “Z.J.” МЧЖ собиқ раҳбари О.З.ни алдаб, унинг жавобгарлигидаги 10,2 млрд. сўмлик замонавий иссиқхона комплекси анжомларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, номаълум шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер