Хонободнинг «Шердор»и иш бошлади

18:39 12 Август 2020 Жамият
972 0

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифидан сўнг Хонобод шаҳрини сайёҳлик марказига айлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар кўлами кенгайди. Бунинг учун энг аввало, меҳмонхоналар фаолиятини ташкил этишга эътибор қаратилди. Жумладан, замонавий шароитларга эга бўлган «Шердор» меҳмонхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— Меҳмонхона 35 ўриндан иборат бўлиб, ҳар бир хона 2, 3, 4 ва 6 кишига мўлжалланган, — дейди сайёҳ Бозорқул Тошматов. — Шароит ва қулайликлар жаҳон талабларига тўла жавоб бера олади.

1 млрд. сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган меҳмонхонанинг ишга тушиши ҳисобига 13 нафар ёш доимий иш жойига эга бўлдилар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер