«Хонобод» чегара постидан юк ўтказиш бўйича келишувни якунлаш ва ёнида логистика марказини қуриш бўйича топшириқ берилди

15:33 16 Февраль 2024 Сиёсат
220 0

Бугунги кунда тадбиркорлар 176 километр ортиқча йўл босиб, Хўжаободдаги “Дўстлик” чегара пости орқали экспорт қилишга мажбур.

Бу борада беш ой олдин “Хонобод” ва “Мингтепа” чегара постлари очилди. Ушбу чегара постларидан юк ўтказиш йўлга қўйилганидан кейин масофа 3,5 баробаргача қисқаради, “Дўстлик” чегара постига юк автомашиналари юкламаси камаяди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “Хонобод” чегара постидан юк ўтказиш бўйича келишувни якунлаш ва ёнида логистика марказини қуриш, Учқўрғон (Наманган) – Кентсай (Қирғизистон) чегара пости қурилишини тамомлаб, тўлиқ ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, Олтинкўл, Хўжаобод, Шаҳрихон, Бўстон, Андижон ва Асакадаги йўл бўйида хизматларни ривожлантириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер