Хива шаҳрида матбуот котиблари учун стратегик коммуникация ва ахборот олиш ҳуқуқига бағишланган халқаро семинар ўтказилди
Хива шаҳрида ЮНЕСКО ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат ташкилотлари матбуот котиблари учун икки кунлик ўқув-семинар тренинг ўтказилди. Ахборот олиш ҳуқуқи ва стратегик коммуникация масалаларига бағишланган мазкур тренинг матбуот котибларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилди.
— Семинар жараёнида фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш, давлат идоралари фаолиятида шаффофлик ва очиқлик маданиятини юксалтириш масалаларига асосий эътибор қаратилди, — дейди ЮНЕСКОнинг халқаро эксперти, профессор Жоан Барата. — Шунингдек, стратегик коммуникацияда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, рақамли хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий ахборот хатарларига қарши курашиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув-семинар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида жамоатчиликнинг ахборотдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, давлат идоралари ва жамоатчилик ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Одилбек ОДАМБОЕВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг