Хитойнинг Марсга илк миссияси муваффақиятли бошланди

23:48 23 Июль 2020 Дунё
1418 0

Хитой Марсни ўрганиш бўйича биринчи миссиясини бошлади.

23 июль куни Хитой мамлакатдаги энг катта ракета ташувчи - Long March-5 ёрдамида "Tianwen-1" зондини ишга туширди. Парвоз мамлакат жанубидаги Вэньчан вилояти "Вэньчан" космодромидан амалга оширилди.

Миссия орбитал аппарат, марсоход ва қўниш модулидан иборат.

Зонд Марсга етти ойдан кейин, 2021 йилнинг февралида етиб боради. У Марсда камида уч ой бўлади ва сайёра юзасини, унинг атмосфераси, ионосфераси ҳамда магнит қутбларини ўрганади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, аппаратнинг асосий вазифаси «қизил сайёра» даги ҳаётнинг мумкин бўлган белгиларини аниқлашдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер