Хитойнинг ғарбий қисмида сув тошқинлари қурбонлари сони 16 кишига етди
Фото: AP
Хитой ғарбидаги Тсинхай провинциясида сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 17 август куни кучли ёмғирлар бошланди, бу эса тоғларда сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Бундан ташқари, дарёлар ўз ўрнини ўзгартириб, қишлоқ ва шаҳарларни сув босди. Тошқиндан 6200 дан ортиқ одам жабр кўрди, 36 киши бедарак йўқолган.
Маҳаллий ҳукумат оқибатларни бартараф этиш учун 2000 кишидан иборат қутқарув гуруҳи ва 160 дан ортиқ техникани юборган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг