Хитойлик журналист Тайван жангида Хитой «АҚШнинг оёқларини синдиришини» айтди 

00:27 20 Июнь 2022 Дунё
1305 0

Иллюстратив фото

Хитойлик журналист Сима Наннинг айтишича, Хитой АҚШ билан Тайван учун курашда ғалаба қозонади. Унинг айтишича, Хитой Тайван учун жангда «АҚШнинг оёқларини синдириади».

Наннинг сўзларига кўра, Пекин Тайван масаласини халқаро муҳокама масаласи эмас, балки ички масала деб билади. «Тайван муаммосини ҳал қилиш Халқ озодлик армиямизнинг муқаддас миссиясидир. Бу куч билан ёки тинч йўл билан амалга ошириладими, қатъи назар», дейди у.

Симанинг ишонч билан айтишича, Қўшма Штатлар Хитойни модернизация жараёнини тўхтатиш учун Тайван бўғозида нимадир қилиш ниятида. 

Унинг фикрича, агар жанговар ҳаракатлар бошланса, Хитой томони ғалаба қозонади. Чунки Халқ озодлик армияси Хитой қирғоқларидан 150 километр узоқликда 70 йилдан ортиқ вақт давомида урушга тайёргарлик кўрган.

Журналистнинг қайд этишича, бундай можаро вақтида Американинг учта авиаташувчи флоти, АҚШнинг Гуамдаги базаси ва Жанубий Кореядаги Америка базалари йўқ қилиниши мумкин.

«Агар Тайван учун жангда ўз кучи хавф остида қолса, бармоқлар узилиб, оёқлар синдирилса, ярадор ва ногирон Америкага яна ким қулоқ солади?» дейди у.

Олдинроқ, CNN таҳлилчилари Хитой Тайван назорати остида бўлмаган орол масаласини куч билан ҳал қилишга уриниш бўлган тақдирда уни қўлга киритишга қодир, деган хулосага келишган. Бироқ ҳатто мумкин бўлган муваффақият ҳам қимматга тушади. Уларнинг таъкидлашича, Хитой қўшинлари ва қуроллари, орол иттифоқчилари томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган қуроллар сони бўйича Тайванни ортда қолдиради.

Ўтган жума куни эса АҚШ Сенатига Тайванга келаси тўрт йил давомида 4,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этилди.

Ҳужжат демократ сенатор Роберт Менендез ва республикачи қўмита аъзоси Линдси Грем томонидан томонидан тақдим этилган.

«2022 йилги Тайван сиёсати тўғрисидаги қонун АҚШнинг Тайван ва Пекиндан келаётган ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий таҳдидларга қарши бизнинг манфаатларимиз ва қадриятларимиз билан баҳам кўрадиганлар билан қолишга мутлақ содиқлигининг асосий баёнотидир», деди Менендез.

Грем, ўз навбатида, қонун лойиҳаси АҚШ ва Тайван ўртасидаги ҳарбий ва иқтисодий йўналишдаги икки томонлама муносабатларнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик мустаҳкамланишини ифодалашини таъкидлади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер