Хитойлик тадбиркорлар Пахтаободда балиқ етиштиради
Пахтаобод туманидаги Охунбобоев номли массивда 7 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш учун ҳовуз қазиш ишлари бошлаб юборилди. “Steel Claw" МЧЖ томонидан бошланган бу хайрли иш натижасида 30 та янги иш ўрни яратилади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун хитойлик тадбиркорлар томонидан 1,2 млн. доллар миқдорида хорижий сармоя киритилди ва у декабрь ойида тўла ишга туширилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг