Хитой делегацияси — Сурхондарёда
Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Хитойнинг шаҳарсозлик ва саноат маҳсулотлари, робототехника, электроника воситалари ишлаб чиқариш, ер ости қазилма бойликлари ҳамда қуёш панеллари ва шамол станциялари ўрнатиш соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар раҳбарларидан иборат иккита делегацияни қабул қилди.
Делегация вакиллари билан мулоқотда Сурхондарёнинг савдо-иқтисодий, инвестицион салоҳияти, саноати ва электроника ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Хитойлик тадбиркорлар ўзларининг лойиҳаларини тақдимот қилишди.
— Вилоятимизда хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Биз воҳамизда истиқболли лойиҳаларини йўлга қўйиш истагида бўлган чет эл инвесторларига зарур ёрдамлар кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз, — деди вилоят раҳбари У.Қосимов.
Таклиф қилинган лойиҳалар икки томон мутахассислари томонидан батафсил ўрганилиб, амалий ишларни бошлашга келишиб олинди.
Фарҳод ЭСОНОВ
(«Халқ сўзи»).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг