Хаттот Ҳабибулло Солиевга олтин медаль берилди

14:09 29 Март 2024 Жамият
572 0

Таниқли хаттот Ҳабибулло Солиев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик фидокорона хизматлари учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди.

Ҳ. Солиев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланди.

У 1999 йилда хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер