Халқаро Паралимпия қўмитасининг (IPC) 2023 йилги Бош Ассамблеяси ва Конференцияси Манама шаҳрида ўтказилади

17:26 07 Май 2023 Спорт
717 0

Халқаро Паралимпия қўмитасининг (IPC) 2023 йилги Бош Ассамблеяси ва Конференцияси Манама шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Баҳрайн пойтахтида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда Миллий Паралимпия қўмиталари, Халқаро федерациялар, минтақавий ташкилотлар ва ногиронлар спорти халқаро ташкилотларидан иборат IPC’нинг 209 аъзосидан 300 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бош Ассамблея IPC’нинг олий органи ҳисобланади ва охирги марта 2021 йил декабрида пандемия сабаб масофадан туриб ўтказилган ва унда ташкилотга Президент ва янги Бошқарув кенгаши сайланган эди. Аммо Манамада сайловлар ўтказилмайди, кейинги сайловлар 2025 йилда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер