Халқаро ҳамжамият коронавирус пандемиясидан тўғри сабоқ чиқариши керак — ЖССТ раҳбари

14:13 18 Январь 2023 Дунё
1058 0

Фото: Иллюстратив фото

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесуснинг қайд этишича, ҳозир дунёда қўлланилаётган туберкулёзга қарши вакциналар бундан юз йил аввал яратилган ва уларнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас.

«Халқаро ҳамжамият коронавирус пандемиясидан тўғри сабоқ чиқариши керак, — дейди ЖССТ раҳбари. — СOVID-19 бизга эпидемиологик хатар исталган пайтда пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Шунга қарамай, жуда қисқа муддатда бу хавфли инфекцияга қарши самарадорлиги юқори вакциналар яратишга муваффақ бўлдик. Туберкулёзга қарши эмлаш воситаларини тайёрлашга эса бир неча ўн йил олдин киришилган. Аммо изланишлар кескин «оқсамоқда».

Маълум қилинишича, ҳозир силга қарши 16 та янги вакцина яратиш устида иш олиб бориляпти. Энг муҳими, бу жараённи ҳукуматлар, бизнес ва илмий доиралар ҳамда кенг жамоатчилик кўмагида тезлаштириш мумкин.

Шу боис Т. Гебреесус бу борада махсус кенгаш тузишни таклиф қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер