Халқаро аэропортда шампунь ичига яширилган дори воситалари аниқланди

14:40 17 Октябр 2024 Жамият
457 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан учиб келган йўловчи 319 дона флакон ва ампула кўринишидаги 2 турдаги дори воситалари ва 19 дона тиш пломбаларини шампунь қутилари ичига яширганча олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Toshkent-AERO» ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаронинг йўл сумкаси текширилганда, соч ювиш воситасига яширилган, белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланган.

Фуқаро шиша идишда жами 199 дона «Eutrig» ҳамда ампула кўринишидаги 120 дона «Sodium Chloride Injection IP» номли дори воситалари, шунингдек, 19 дона стоматология учун цемент (пломба)ни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, уларнинг тахминий қиймати 30 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер