Халқ таълими вазири – Зоминда
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги 60-умумтаълим мактабида бўлди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазир ушбу мактабда ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишди.
Ш.Шерматов мазкур таълим муассасаси қошида 5 муҳим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолиятини кўздан кечирди. Шунингдек, мактаб қошидаги пазандачилик, IT ва роботатехника йўналишларидаги ўқув курслар, чилангарлик, дурадгорлик, сартарошлик каби касб-ҳунар тўгараклари аъзолари билан суҳбатлашди.
5 муҳим ташаббус борасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ўқув жараёни хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли маслаҳатларини берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг