«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида қандай мақолалар эълон қилинди?

11:49 29 Август 2020 Жамият
1277 0

1. «Касалликка қарши курашиш ва ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди». Ушбу сарлавҳали материалда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни коронавирусга қарши кураш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари очиб берилган.

2. Бугунги пандемия шароитида юртимизда таълим жараёни қандай ташкил этилади? Президентимиз раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айни шу масалалар муҳокама этилди. Йиғилишда кўтарилган масалалар, мутасадди ташкилотларга берилган вазифа ва топшириқлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни хоҳласангиз, «Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш чоралари белгиланди» сарлавҳали мақолани ўқинг.

3. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари, шунингдек, чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиздан кимлар давлат мукофотлари билан тақдирланди? Газетанинг ушбу сонида чоп этилган Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонлари билан танишиб, бу ҳақида билиб оласиз.

4. Олий Мажлис Сенати аъзоси, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «2020 — миллатни улғайтирган йил» сарлавҳали мақоласида жорий йилда халқимиз бошига тушган кўргуликлар, фалокатлар ва уларни енгиб ўтишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кўрилган оқилона чора-тадбирлар, халқимизнинг мардонаворлиги, ҳамжиҳатлиги яна бир бор намоён бўлгани таҳлил қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилиши ва уни ўзгартириш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар газетада чоп этилган «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунида баён қилинган.

6. Ҳокимият вакиллик органлари, барча даражадаги депутатлар корпуси фаолиятининг мамлакатимизда демократияни янада ривожлантириш, ҳақиқий халқ ҳокимиятчилиги, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтиришдаги ўрни ва аҳамияти... Ушбу масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Янги Ўзбекистон — вакиллик органлари ривожининг янги босқичи» мавзуида парламент конференциясида кенг муҳокама этилди. Тадбир тафсилотлари билан «Янги Ўзбекистон — вакиллик органлари ривожининг янги босқичи» сарлавҳали мақолада танишасиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер