«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида қандай мақолалар эълон қилинди?
1. Йўл муаммоси Сўх тумани учун йиллар давомида энг оғриқли масала бўлиб қолаётганди. Гап шундаки, жуғрофий жиҳатдан Қирғизистон ичида жойлашган анклав — Сўхнинг заҳматкаш аҳолиси чегарадан ўтиш машаққатини ўз бошидан кечирган. Шу боис улар Сўх — Риштон автомобиль йўлининг тикланишига доим умид қилиб келишарди. Хўш, ҳудуддаги шу ва бошқа муаммолар қандай ҳал қилинмоқда? Журналист Муҳаммад Шодиевнинг «Йўли очиқнинг бахти очиқ Сўх тумани аҳолиси яратиб берилаётган улкан имкониятлардан беҳад мамнун» сарлавҳали мақоласида бу борада амалга оширилаётган ишлар атрофлича очиб берилган.
2. Табиатни асраш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш бугунги даврнинг энг муҳим ва долзарб масалалардан саналади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда ушбу масалалар кенг муҳокама қилинди. «Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш бугунги иш тутумимизга, саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ» сарлавҳали мақолада бу борада соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари баён этилган.
3. Кредит-модуль, бу — қандай тизим? У қандай афзалликларга эга? Хўш, бугун ва келажак учун мазкур механизм қай даражада фойда келтиради? У янги Ўзбекистонинг стратегик мақсадларига қанчалик мос? Мазкур саволларга Гулистон давлат университети доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Абубакр Муҳаммедовнинг «Кредит-модуль тизими талабаларнинг мустақил таълим олишига кенг йўл очади» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолада атрофлича маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
4. «Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзуидаги Самарқанд халқаро форуми қизғин муҳокамалар руҳида юксак савияда ўтди. Унда қатор масалалар қаторида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳаси муҳокама қилинди. Хўш бу қандай конвенция, у ёшларнинг ҳуқуқларини халқаро миқёсда ҳимоя қила оладими? «Ёшлар ҳуқуқлари халқаро миқёсда ҳимояланади» сарлавҳали мақолада бу ҳақда атрофлича танишасиз.
5. Мамлакатимизда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши мусулмон давлатлари томонидан катта хурсандчилик билан қабул қилди. «Имом Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш миллий, диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусдир» сарлавҳали мақолада мазкур марказни ташкил этишдан мақсад, унда олиб бориладиган тадқиқотлар юзасидан соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.
6. Хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади. Мазкур агентликнинг яна қандай вазифалари бор? Бу ҳақда «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонунда батафсил танишиш мумкин.
7. «АҚШнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади». «Халқ сўзи» мухбири Шавкат Ортиқов томонидан ёзилган мазкур мақолада АҚШнинг диний эркинлик масалалари ўйича махсус элчиси Сем Браунбек мамлакатимизда диний эркинликни таъминлаш йўлидаги ишларга юқори баҳо берган ва буни бир нечта мисоллар билан изоҳлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг