Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари

11:53 04 Апрель 2023 Жамият
759 0

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш, чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш муҳим омил сифатида қайд этилган.

Барчамизга маълумки, Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини – 2023 йил 30 апрель, якшанба куни ўтказиш белгиланди. Шу муносабат билан, бутун юртимиз бўйлаб “Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбирлари самарали ўтказилмоқда.

Жумладан, ФВВ Академиясида 2023 йил 30 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи Мағфират Зикирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекфильм киностудияси актёри Алишер Атабоев, Таниқли шоир ҳамда актёр Анвар Нишонов, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Феруза Муҳиддинова Академия ҳарбий хизматчилари, курсантлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Академия курсантларига янгиланаётган Конституциянинг муҳим жиҳатлари, мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни, ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигини ишончли конституциявий ҳимоясини таъминлаш, ушбу эришилган натижалар, ҳуқуқ ва эркинликлардан келажак авлодларимиз эмин-эркин фойдаланиши учун уларни Конституцияда муҳрлаб қўйишимиз зарурлиги хусусида кенг фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

— Конституциянинг яна муҳим жиҳатлари бири шундаки, энди фарзандлар тарбияси билан бир қаторда, уларга таълим бериш, баркамол вояга етказиш ҳам ота-оналарнинг мажбурияти экани Конституцияда мустаҳкамланмоқда дейди, — Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи Мағфират Зикирова. — Зеро, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш эса давлатнинг асосий бурчи сифатида белгиланмоқда.

Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер