Кеча юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
2022 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233000 (+504) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 216153 (+856) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1599 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг