“Каттақурғонми” ё Каттақўрғон?
Фото: «Халқ сўзи»
Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги ФҲДЁ бўлими биносида фаолият кўрсатаётган 2-сон давлат нотариал идорасига борган шахс, ушбу идорадаги “эътиборсизлик”ларни кўриб, таажжубга тушиши аниқ.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида барчага ўрнак кўрсатиши лозим бўлган мазкур муассаса пештоқига осиб қўйилган пешлавҳадаги хатоликлар ҳар қандай киши таъбини хира қилади. Каттақўрғон туман сўзи “Каттақурғон”, аноним қутиси – “аноним қўтиси” ва фуқаролар учун эълон сифатида осиб қўйилган хабарномаларда кўплаб имловий хатоларни кузатиш мумкин.
Нотариал идора ҳудудини ободонлаштириш ишлари мутасаддилар томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани етмаганидек, идоранинг ёнғин хавфсизлиги учун ўрнатилган хавфсизликни таъминлаш шкафи ҳолати ҳам ёнғин хавфсизлиги бўлими масъуллари эътиборидан четда қолган?
Ушбу идора мисолида Самарқанд вилоятидаги бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг