Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш технологиялари жорий этилади
2023 йил 27 ноябрь куни Жаҳон банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси доирасида Россия Федерациясидан келган экспертлар гуруҳи солиқ соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар билан учрашув ўтказди.
Унда катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш технологияларини, хусусан, IBM Cognos Analytics тизимини йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида солиқ хизмати органларида шаклланган маълумотларни таҳлил қилиш учун ушбу тизимни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳисобот шаклларини яратиш, бизнес жараёнларни моделлаштириш орқали қарорларни қабул қилиш бўйича солиқ соҳаси вакилларининг кўникмасини оширишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг