“Кассета” фильми Португалиядаги кинофестивалда иштирок этади
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Халқаро Тошкент кинофестивалининг “Кино 5 кунда” танлови доирасида суратга олинган “Кассета” қисқа метражли фильми Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган “CINENOVA 5 th” фестивалининг финал босқичига чиқди.
Фильм сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, режиссёр Тимур Муродов, оператор Отабек Саидов, картина директори Акром Шоҳназаров.
Маълумотларга кўра, кинофестиваль 20-24 февраль кунлари ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг