Касби туманида 5 минг хонадан ичимлик суви билан таъминланди
Фото: Халқ сўзи
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Майманоқ маҳалласида 108 километр, Комилон маҳалласида 66 километр ичимлик суви тармоғи тортилди ва 5 минг нафардан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
2021-2022 йил Инвестиция дастури асосида ҳар икки маҳаллада насос станциялари реконструкция қилиниб, 250 ва 500 метр куб сув сиғимига эга 4 та ҳовуз барпо қилинди. Бу иншоотлар орқали аҳоли мунтазам тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

— Янги йил арафасида маҳалламиздаги мингдан зиёд хонадонда жўмракларда тоза ичимлик суви оқа бошлади, — дейди «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Самадулла Йўлдошев. — Ҳар бир хонадон аҳли сувдан тежаб-тергаб фойдаланиши учун замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Чунки биз учун оби ҳаётнинг ҳар томчиси тиллага тенг. Ахир сув қувури 66 километр узоқликдан тортиб келинди. Бундай қулайликдан ҳамқишлоқларимиз ниҳоятда мамнун.
Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг