Касалликдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди
Кеча юртимизда 350 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, касалликдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
2021 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178986 (+349) нафарни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, касалликдан соғайганлар жами 174642 (+429) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1273 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг