Кардиологлар ҳавонинг ифлосланиши жиддий юрак хасталигига сабаб бўлишини айтишмоқда
Фото: Reuters
Ифлосланган ҳаво ҳаёт учун хавфли аритмия касаллигини ривожланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Европа кардиологлар жамияти конгрессида италиялик шифокорлар айтиб ўтишди.
Тадқиқотчилар Италиянинг энг ифлосланган шаҳарлардан бири бўлган Пиаценсада аритмия ҳолатларини ўрганишди. Бу ерда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 20,8 мкг/м3ни ташкил этади. Тадқиқот учун мутахассислар юрак хуружидан кейин дефибриллятор ўрнатилган беморларни танладилар.
Маълум бўлишича, ўртача меъёр концентрациясининг 1 мкг/м3га ошиши билан аритмия эҳтимоли 1,5 фоизга ошган. Шунингдек, ҳафта давомида хавфли заррачаларининг ўртача даражаси 1 мкг/м3дан кўпайганда, аритмия ривожланиш хавфи 2,1 фоизга ошган.
«Ифлос ҳаво заррачалари юрак мушакларининг ўткир яллиғланишига ҳамда аритмияга олиб келиши мумкин. Улар электр станциялари, саноат корхоналари ва автомобиллар томонидан чиқарилади. Одамларни заҳарли ҳаво зарраларидан ҳимоя қилиш яшил лойиҳалар зарур», дейди мутахассислар.
Шифокорлар юрак хасталиги билан оғриган беморларга ҳавонинг ифлосланиш даражаси 35 мкг/м3 ва 50 мкг/м3 дан юқори бўлса уйда қолишни, тоза очиқ ҳавода сайр қилишни, транспорт зич бўлган жойларда эса тиббий ниқоб тақишни, уйда эса ҳаво тозалагичлардан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг