Карантин вақтида ишга велосипедда қатнаш мумкинми?
архив фото
Ишга бориб-келиш мақсадида велосипедда ҳаракатлансам бўладими? Ёнимда маълумотнома ва шахсимни тасдиқловчи ҳужжатларим бўлсачи? Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов жавоб берди.
“Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланган.
Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
Агарда Сиз ўзингиз таъкидлаб ўтгандек велосипедда белгиланган тартибни бузмасдан, ишга бориб келсангиз, у ҳолда Сизга нисбатан ҳеч қандай маъмурий чоралар қўлланмайди”, дейди Примов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг