Карантин қоидаларига зид равишда тўй маросими ўтказган яна бир таниқли шахс жаримага тортилди

15:05 16 Сентябр 2020 Жамият
1399 0

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ҳақида маълумотлар тарқамоқда. Фото ва видеолардаги меҳмонлар сони 50 дан ошган. Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди.

Маълум қилинишича, санитария-эпидемиология хизмати ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вохиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилди. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Турли маросимлар ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмайди» дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер