Камерал солиқ текширувлари бўйича қарорлар устидан келиб тушган жами суммаси 1,5 трлн. сўм бўлган 693 та шикоят кўриб чиқилди 

14:47 01 Сентябр 2023 Иқтисодиёт
679 0

Солиқ қўмитаси томонидан 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан Солиқ қўмитасига келиб тушган шикоятларнинг 693 таси (1 552,2 млрд. сўм) кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг:

— 215 таси (190,2 млрд. сўм) тўлиқ қаноатлантирилган;
— 109 таси (64,5 млрд. сўм) қисман қаноатлантирилган;
— 369 таси (1 297,5 млрд. сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ҳудудий солиқ органларининг тўлиқ ва қисман бекор қилинган қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади:
— ҚҚС — 159,6 млрд. сўм;
— фойда солиғи — 89 млрд. сўм;
— мол-мулк солиғи — 1,2 млрд. сўм;
— ЖШОДС — 1,1 млрд. сўм;
— ер солиғи — 0,9 млрд. сўм;
— бошқа солиқ турлари — 1,9 млрд. сўм.

Қўшимча ҳисобланган ва қайта кўриб чиқиш натижасида бекор қилинган катта миқдордаги солиқ суммалари ҳудудлар кесимида:
— Тошкент ш. – 127,5 млрд. сўм;
— Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 77,9 млрд. сўм;
— Тошкент в. – 21,7 млрд. сўм;
— Самарқанд в. – 14,8 млрд. сўм;
— Бухоро в. – 3,8 млрд. сўм;
— Андижон в. – 2,8 млрд. сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер