Камбағаллик даражаси юқори бўлган оилалар фарзандлари учун илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

18:04 15 Июль 2025 Жамият
362 0

Ҳукумат қарори (439-сон, 14.07.2025 й.) билан «Илк ривожланиш марказлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.

Марказлар қуйидаги 2 та модель асосида фаолият кўрсатади:

  • махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
  • ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.

«Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади. Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер