Какао нархи рекорд даражада ошди
Унинг бир тоннаси нархи 12 000 доллардан ҳам ошиб кетган. Бунга сабаб энг йирик ишлаб чиқарувчи Кот-дъИвуардаги қурғоқчилик ва бунинг оқибатларидан хавотир бўлган. Бу ҳақида “Bloomberg“ нашри хабар берди.
18 декабрь куни Нью-Йорк товар биржасининг савдоларида какао ловияси учун фьючерслар 3,9% га ошди ва тарихда биринчи марта тоннаси учун 12,2 минг долларга етди. Кейинчалик ўсиш секинлашди ва нарх бироз пасайди.
Ўсишнинг асосий сабаби Кот-дъИвуарда ҳосилнинг пасайиши кутилаётгани айтилади. Дунёда хомашё ишлаб чиқаришнинг учдан бир қисмидан кўпроғи Африка мамлакатига тўғри келади.
Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 2024−2025 йиллар мавсумида ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 млн тоннани ташкил этади. Бу расмий ҳисоб-китобларга нисбатан 10% га камроқ.
Мутахассисларнинг фикрича, келгуси йилда какао нархи юқорилигича қолади. Ғарбий Африкада об-ҳаво беқарорлигича қолмоқда, бу яна ҳосилга таъсир қилиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг