ЙТҲ натижасида йўловчи вафот этди

12:06 18 Апрель 2020 Жамият
941 0

Хоразм вилояти содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 23:20 ларда Хоразм вилояти Шовот тумани Пахтакор маҳалласи ҳудудидан 1987 йилда туғилган С.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, белгиланган оралиқ-масофани сақламаган. Шу сабабли ушбу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1970 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган “МТЗ-80” русумли трактор тиркамасининг орқасига келиб урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситасининг йўловчиси 1986 йилда туғилган Л.Х. олган тан жароҳатлари билан ЙТҲ жойида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси С.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер