Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари февраль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга қимматлашган.
Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 2,2 фоизга ошгани кузатилган.
Поездларда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 0,2 фоизга ошган.
Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 2,1 фоизга қимматлашган.
Бир ой давомида метро, трамвай ва шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархларида ўзгариш кузатилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг