Ислом оламининг таниқли алломаси, шайх Абдуссаттор Абу Ғудда вафот этди
Ҳалаблик аллома, шайх Абдуссаттор Абу Ғудда бугун (2020 йил 23 октябрь, ҳижрий 1442 йил 6 рабиул аввал куни) вафот этдилар.
Бу зот Ислом иқтисоди ва савдога доир илмларда кўплаб илмий тадқиқотлар ва мақолалар муаллифи эдилар. Шунингдек, ҳаётлари давомида турли фанларга оид илмий китоблар ёзганлар.
Бир қанча Исломий конференсиялар ва йиғинларнинг фаол аъзоси ҳам эдилар. Айниқса, машҳур "Кувайт Ислом фиқҳи энциклоаедияси"нинг ёзилишида узоқ йиллар илмий ҳамкорлик қилганлар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг