Йиллик режа 104 фоизга уддаланди
Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳудуд пиллакорлари дастлабки икки мавсумда қарийб 1900 қути ипак қуртини зарур агротехника қоидалари асосида парваришлаб, "Jinjuz Silk Cо" МЧЖ билан тузган йиллик шартнома мажбуриятларига кўра, 128 тонна 993 кг кумуш тола етиштиришди. Шу тариқа бу борадаги йиллик режа 104 фоиз уддаланди.
Санобар Жўраевани пискентликлар доимо эъзозлашади. Бу бежизга эмас. «Меҳнат аёли»-дея, танилган Санобар опа пиллачилик соҳасида 40 йиллик тажрибага эга. У туманда, кумуш тола етиштириш борасида ўз иш услубига эга бўлган мактаб яратолди. Унинг заҳматли меҳнатлари муҳтарам Президентимиз томонидан эътироф этилиб, «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони ва тилла соат эсдалик совғаси билан тақдирланган.
Унинг издошлари саналган Суюнбой Абдураҳмонов, Завра Мамбетова, Сарвиноз Раҳматжонова, Ҳайдарали Ибодуллаев, Анора Дадаева сингари пиллакорлар пандемия шароитида самарали меҳнат қилиб, мавсумда юқори натижаларга эришишди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
"Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг