Йилига ўртача 15 миллиондан ортиқ аҳоли ортиқча қоғозбозликдан озод бўлди — вазир

16:27 20 Июль 2022 Жамият
1297 0

Бугунги кунга қадар 200 тадан ортиқ тартиб-таомиллар соддалаштирилиб, хизмат кўрсатиш вақти ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди.

Шунингдек, бюрократия қоғозбозликни қисқартириш мақсадида давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлардан 73 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинди. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да адлия вазири Р. Давлетов маълум қилди.

Шунингдек, давлатда мавжуд бўлган маълумотни давлат органлари фуқаролардан талаб қилмасдан “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши йўлга қўйилгани, бу орқали йилига ўртача 15 миллиондан ортиқ аҳоли ортиқча қоғозбозликдан озод бўлгани таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер