Йил бошидан буён Тошкент автобусларида 32 мингдан ортиқ чиптасиз йўловчи аниқланди
Тошкентда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида инспекторлар томонидан 32 450 нафар чиптасиз йўловчи аниқланган.
«Ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди», — дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, йўловчининг шаҳар ёки шаҳар атрофида қатнайдиган автобусларда чиптасиз юриши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан жазоланишига сабаб бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг