Йигирма олти мамлакат талабаларига Россияга қайтишга рухсат берилди

13:42 21 Март 2021 Дунё
1460 0

Фото: РИА Новости

Роспотребнадзор томонидан эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз деб тан олинган хорижий мамлакатларнинг талабалари Россияга ўқиш учун қайтиб келишлари мумкин. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар берди.

«Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 16 мартдаги 639-р-сонли буйруғи билан чет эллик талабалар, аспирантлар, резидентлар, тайёрлов факультетлари тингловчилари ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиб келишлари мумкин», дейилади хабарда.

Гап Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Вьетнам, Греция, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Куба, Малдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Япония давлатлари ҳақида кетмоқда.

Россияга киришдан олдин чет эллик талабалар университетга қайтиш тўғрисида камида 10 кун олдин хабар беришлари шарт. Талабалар келишдан уч кун олдин ва Россияга кириб келиши билан уч кун ичида коронавирус текширувларидан ўтишлари керак. Натижалар чиққунга қадар улар масофадан туриб ўқишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер