Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига бериладику!», - деди Президент.
Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.
Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг