Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.
Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилиняпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.
Шу муносабат билан мутасаддиларга:
- ҳар бир маҳаллага «уста деҳқонлар»ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;
- ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.
Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг