Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзувлар ва жавобгарлик 

09:16 19 Август 2019 Жамият
1186 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган? Мазкур саволга “Ҳуқуқий ахборот” канали жавоб берди.

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: 

қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

ҳақорат қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер