Ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди

17:32 14 Ноябрь 2023 Жамият
154 0

Ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” томонидан жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятидаги таълим муассасасида электр қурилмаларнинг кабеллари тартибсиз монтаж қилинган бўлиб, электротехник лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур муассасага тегишли қозонхона ҳамда кўмир ёқилғисининг сақланиш ҳолати талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан “Ўзэнергоинспекция” мутахассислари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида муассаса масъулларига кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер