Ижтимоий кўмакнинг муқобил кўриниши

11:13 26 Июль 2024 Жамият
277 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Кармана туманининг Кумушкон маҳалласида истиқомат қилувчи Феруза Қўлдошеванинг хонадонида энди электр энергияси таъминотида деярли узилишлар бўлмайди. Боиси икки фарзандни вояга етказаётган ёлғиз онанинг ҳовлисига туман ҳокимлиги томонидан икки киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатиб берилди.

— Мазкур дастур асосида маҳалламизда ўндан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга замонавий қуёш панеллари ўрнатиб берилди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасини бажарувчи Жамолиддин Бойхонов. — Улар асосан боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонлари ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, Кумушкон маҳалласининг табиий газ таъминотида оғир ҳудудлардан саналишини инобатга олсак, электр энергияси таъминотидаги муқобил вариант мазкур хонадонларнинг ундан белгиланган тарифлар чегарасида фойдаланишларида муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий кўмакнинг мазкур кўриниши уларга ниҳоятда қулай.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер