Ижтимоий ҳимоя — асосий мезон

20:42 27 Февраль 2023 Жамият
967 0

Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий-маънавий кўмак бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пискент тумани «Митан» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи «Темир дафтар» рўйхатидаги фуқаро Гулнора Эргашева туман ҳокими қабулида бўлиб, 5 нафар вояга етмаган фарзанди билан моддий жиҳатдан қийналаётганлигини билдириб ёрдам сўраган эди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Пискент туман бўлинмаси раиси Н.Кенжаев, «Митан» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Ниёзов фуқаро Г.Эргашева хонадонига ташриф буюриб, оила аъзолари ҳолидан хабар олди. 

Мутасаддиларнинг амалий ёрдами билан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг жорий йилнинг 15 февралдаги қарорига асосан унинг оиласини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 млн. сўм моддий ёрдам ажратилганлигини маълум қилдилар.

Г.Эргашева мурожаати эътиборсиз қолдирилмаганлиги, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туманимизда ҳам ҳар бир оилага, ҳар бир инсонга эътибор қаратилаётганлигидан миннатдор эканлигини билдирди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг шу даврига қадар Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва туман Кенгашларининг тегишли қарорларига асосан, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 52 нафар («Темир дафтар» рўйхатидаги оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кўп фарзандли оилалар, ёлғиз қариялар) фуқароларга жами 162 млн. 600 минг сўм моддий ёрдам ажратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер