Италия компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади

13:20 16 Март 2026 Иқтисодиёт
218 0

Италия пойтахтида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда қурилиш, логистика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг 20 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев италиялик инвесторларга мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналар, “New Tashkent City” мега-лойиҳаси ҳамда Самарқанддаги ихтисослаштирилган саноат зоналари имкониятларини тақдим этди.

Музокаралар якунида қатор йўналишлар бўйича аниқ келишувларга эришилди:

“Confcommercio”, “Confesercenti” ва “Confapi Arezzo” ассоциациялари билан ҳамкорлик қилинади;

“Wizard Capital” ва “IDM” агентликлари Италиянинг илғор хизматларини Ўзбекистон бозорига олиб киради;

“Betonform” ва “PV Colour” компаниялари билан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш белгиланди;

“M2 Rail” ва “Wankelmuth” компаниялари билан темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбир иштирокчиларининг фикрича, бу каби мулоқотлар Италиянинг юқори технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш ва икки давлат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Яқин истиқболда италиялик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер