Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишини олди олинди

00:00 01 Декабрь 2023 Жамият
221 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “J.J.” МЧЖ раҳбари Ж.М. қариндоши М.Ш.га тегишли нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 350 литр ёғ, 13 330 кг чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер